Шайхонтоҳурдаги кўприкни таъмирлаш ишлари яна узайтирилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий  ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда жорий таъмирлаш ишларни тугатиш санаси узайтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 22 июлига қадар давом этади.

“Тошкентда асфальтлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажми ортганлиги сабабли ушбу ҳудуддаги ишлар 22 июлга қадар давом этади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, ушбу йўлларда 28-29 июнь кунлари таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида пойтахт ҳокимлиги хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайхонтоҳур кўприк

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг