Пойтахт аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди
Бу қизиқ
−
08:55 1022 1 дақиқа
Бугун, 3 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда кечга томон 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Live
Барчаси