Порье - Гэтжи. Дастин трилогияга тайёр
Спорт
−
18 Август 2023
4932Енгил вазндаги америкалик UFC жангчиси Дастин Порье ҳамюрти Жастин Гэтжи билан учинчи жангини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда спортчи ўз X саҳифасида маълум қилди.
“Биз зудлик билан октагонга қайтишимиз керак. Жастин ва мен – ҳисоб ҳозирча 1:1, келинг, Нью-Орлеанда учинчи жангни ўтказамиз. Мен биринчи жангни у туғилган жойида ўтказдим. Учинчи жангни ташкил қилинг”, дейди Порье.
Порье ва Гэтжи ўртасидаги биринчи жанг Гэтжининг ватани Аризонада бўлиб ўтган ва баҳсда Порье ғалаба қозонган. Спортчиларнинг иккинчи жанги шу йилнинг 30 июль кунида Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтди ва тўқнашувда Гэтжининг қўли баланд келди.
Порье UFC рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингда россиялик жангчи Ислом Махачев етакчилик қилаётган бўлса, Гэтжи 2-ўринни банд этган.
LiveБарчаси