Помпеонинг Ўзбекистонга сафари кечиктирилди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. У сафари давомида бир қатор бошқа давлатларда ҳам бўлиши керак эди.

Бироқ Ироқдаги вазият сабабли Помпеонинг Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга сафари қолдирилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилган.

“Давлат котиби Майкл Помпео Вашингтонда қолиши ва Бағдоддаги вазиятни кузатиб, америкаликлар хавфсизлигини таъминлаши кераклиги учун мажбуран Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга сафарини қолдирди. Давлат котиби Помпеонинг ташрифи энг яқин вақтда амалга оширилади”, дейилади хабарда.

АҚШ Давлат котиби кўрсатиб ўтилган мамлакатларга жорий йилнинг 3-7 январь кунлари ташриф буюриши керак эди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Ироқ пойтахти Бағдодда намойишчилар АҚШ элчихонасига ҳужум қилди. Улар "Америка йўқ", "Америкага ўлим", деб бақириб, АҚШ байроғини ёқиб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Майкл Помпео

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг