Помилдорининг нимаси дори?
Саломатлик
−
22 Февраль 2019
24505Помидорлар заҳарли деб ҳисоблангани учун узоқ вақтгача истеъмол қилинмаганини биласизми? Шу сабабли дастлаб ундан фақат безак сифатида фойдаланилган. Кейинчалик турли текширувлар ва кузатишлар унда фойдали элементлар кўплигини тасдиқлаган ва шу пайтдан бошлаб истеъмолга тавсия этилган.
Бу сабзавотнинг ватани Америка бўлиб, унинг бир неча мингдан ортиқ ёввойи ва маданий турлари мавжуд. XVI асрнинг ўрталарида у Испания, Португалия, Италия, Франция ва бошқа Европа мамлакатларига, XVIII асрда эса Россияга кириб келди.
Помидорнинг фойдали хусусиятлари:
• Помидорни кўпроқ истеъмол қилиш суякларни мустаҳкамлайди, уларнинг зичлигини сақлайди ва мушакларни турли зарарлардан ҳимоя қилади;
• Таркибидаги калий қон босимини нормаллаштириб, юрак, қон-томир касалликлари хавфини камайтирса, фолий кислотаси юрак хуружларини олдини олишга ёрдам беради;
• Уни мунтазам истеъмол қилиш неврологик касалликлар – Altsgeymer ва Parkinson'нинг ривожланишини секинлаштиради;
• Помидор алкоголь таъсирида мия ҳужайраларининг зарарланишини пасайтиради;
• Сабзавот таркибида калций, селен ва ликопен борлиги туфайли простата саратони хавфини 18 фоизга камайтиради. Бунинг учун эркаклар ҳафтасига камида 10 та помидор истеъмол қилишлари лозим;
• Помидор шарбати юрак уришидаги тартибсизлик ва безовталанишни йўқотади;
• Таркибидаги каротиноидлар тери саратони хавфини 50 фоизга камайтиради;
• Агар вақти-вақти билан соч илдизларига суриб турилса, мустаҳкамликни, юзга сурилса ажинлар кўпаймаслигини таъминлайди;
• Помидорлар фолий кислотасининг табиий манбайи бўлиб, баъзи дори-дармонларнинг ўрнини босади. Шу сабабли уни ҳомиладорлик даврида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Бу ҳомила нейтрал найчасидаги нуқсонларни камайтиради.
Қуйидаги ҳолатларда помидор истеъмол қилиш тавсия этилмайди:
• Буйраклар касалланган ёки ўт пуфагида тош йиғилган бўлса. Консерваланган ва қайнатилган помидорлар тузлар тошга айланишига сабабчи бўлиши мумкин;
• Аллергия. Бу вазиятда помидорни истеъмол қилиш турли аллергик реаксияларни келтириб чиқаради;
• Гастрит ёки яралар. Шўр ва тузланган помидор бу касалликларни олдини олишга тўсқинлик қилади;
• Ошқозон кислотаси юқори бўлса. Бунда овқат ҳазм жараёни ҳам бузилади.
Помидорларни тўғри танлаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:
• Агар думчаси тўқ яшил рангда бўлса, полизда пишмаганини билдиради;
• Агар у янги бўлса, жушбўй ҳид келиб туради;
• Агар у ёрилган ёки шикастланган бўлса, зарарли микроблар аллақачон ўрнашиб олган бўлади;
• Агар у алюминий идишда сақланган бўлса, харид қилмаслик лозим. Чунки помидор металл юзаси билан жуда тез реацияга киришади.
Помидор жуда фойдали сабзавот. Агар сизда юқоридаги касалликлар бўлмаса, уни исатаганингизча истеъмол қилишингиз мумкин. Бу орқали сиз ўз овқатланиш рационингизни яна бир ажойиб маҳсулотга бойитган бўласиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь