Помидор нархи ошишда давом этмоқда
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
7414Ўзбекистонда помидор нархи ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда EastFruit маълум қилди.
Унга кўра, ўтган ҳафтада қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 10 000 сўмгача ошган. Пушти помидорнинг нархи эса 12 минг сўмдан 18 минг сўмгача қимматлаган.
Аввалроқ, яъни октябрнинг ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда помидорнинг улгуржи нархлари ўсаётгани ва халқаро платформа таҳлилчилари башорат қилганидек, ушбу маҳсулотлар нархлари янада ошиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.
Бир ҳафталик паузадан сўнг помидорнинг улгуржи нархлари яна ошди – ўтган ҳафтада пушти помидор 50 фоизга, қизил юмалоқ помидор эса 43 фоизга қимматлади.
EastFruit нархлари мониторингига кўра, 2023 йил 20 октябрдан 27 октябргача Ўзбекистонда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 12 минг сўмдан 18 минг сўм/кг га (0,98 доллардан 1,47 долларга) ошди. Ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари ўсиш тенденцияси октябрь ойи бошидан буён давом этаётгани инобатга олинса, ой давомида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 18 минг сўм/кг гача (0,57 доллардан 1,47 долларгача), яъни 2,6 баробар ўсган.
Сўнгги уч ойда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи биринчи марта ўтган йилги кўрсаткичдан 6 фоизга ошган.
Охирги ҳафтада қизил юмалоқ помидорнинг улгуржи нархлари ҳам кескин ошиб, 2023 йил 20 октябрдан 27 октябргача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 10000 сўм/кг га (0,57 доллардан 0,82 долларга) қимматлаган.
Маҳсулот нархи кетма-кет учинчи ҳафта ошиб бораётгани ҳисобга олинса, бу даврда Ўзбекистонда қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 4000 дан 10 000 сўм/кг гача (0,33 дан 0,82 АҚШ долларига) –2,5 баробар ўсган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь