Полковник Дониёр Тошхўжаев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
22 Январь 2020
18534Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Полковник Дониёр Тошхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган даврларида тилга тушган эди. У 2019 йилнинг июль ойига қадар ушбу лавозимда фаолият юритди. Июль ойида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 январь куни Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Раҳмат Маматов “Маҳалла” хайрия жамоат фондига раҳбар этиб тайинланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари бўлиб ишлаган даврларда ИИВ ОАВга янада яқин бўлди. Тергов департаменти биринчи бор журналистларга очилди. Жиноятчиликлар ва у билан боғлиқ тергов жараёнларини ОАВда ёритиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Умид қиламизки, Тергов департаментида Тошхўжаев раҳбарлигида ўрнатилган тартиб сақланиб қолади.
LiveБарчаси