Польшадаги радиоактив моддалар марказида ёнғин чиқди
Олам
−
09 Май 2020
5173Польшадаги Ядро тадқиқотлари миллий маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Польша Атом энергияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, кеча, 8 май куни радиоактив моддалар ва изотоплар жойлашган марказда ёнғин чиққан.
Агентлик берган хабарга кўра, дозиметрик ўлчовлар билан ёнғин ўчирилгандан сўнг, радиоактив ифлосланиш аниқланмаган.
Атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиққани ҳам қайд этилмаган.
Ҳодиса туфайли жароҳат олган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Бўлиб ўтган ёнғин сабаблари ҳуқу-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023