Польша Беларусь билан чегарани қўриқлаш учун яна 2 минг аскар юборади

Олам

image

Польша Миллий мудофаа вазирлиги Беларусь билан чегарага қўшимча 2000 аскар юборади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири ўринбосари Мачея Вонсикага таяниб, “Reuters” хабар берди.  

“Мингталик эмас, икки минг аскар учун истеҳком қилинади. Хавфсизлик қўмитасида шундай қарор қабул қилинди”, деган Вонсика. 

Унинг қўшимча қилшича, аскарлар икки ҳафта ичида чегарада бўлади.

Қайд этилишича, Беларусь билан чегарани ҳимоя қилишни кучайтиришнинг асосий сабаби 2021 йилнинг кузидан бери давом этаётган миграция инқирозининг янги босқичидир. Чегара қўшинлари Польша ҳудудига киришга уринаётган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайгани, шунингдек, уларнинг тажовузкор ҳаракатлари (чегарачиларга тош, шиша ва таёқ улоқтиргани)ни қайд этган.

Польша расмийларига кўра, чегарадаги инқироз Беларусь ва Россия томонидан НАТОнинг шарқий қанотидаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида қўзғатилган. Москва ва Минск бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Маълумот учун, ҳозирда Польша-Беларусь чегарасида 2000 нафар ҳарбий хизмат қилмоқда. Польша Белорусь ҳудудида “Вагнер” пайдо бўлганидан, шунингдек, Беларуснинг икки ҳарбий вертолёти томонидан Польша ҳаво чегараси бузилганидан кейин чегарада ўзининг ҳарбий иштирокини янада кучайтиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 август куни Польша Беларусь билан чегарага қўшимча минг нафар аскар жойлаштирмоқчи экани хабар қилинганди. Олдинроқ Польша Беларусь ва Россия билан чегарада сапёрлар батальони ташкил этишини маълум қилганди. Шунингдек, Польша "Вагнер" ёлланма жангчилари ва Беларусдаги Россия аскарларининг фаоллиги фонида яқин келажакда мунтазам армиясини деярли икки баравар ошириш ниятида экани айтилди. АҚШ эса Польшани “Вагнер”дан ҳимоя қилишга ваъда берди..


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Польша Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made