Польша 2 мингга яқин разведкачи дронларни сотиб олади
Олам
−
06 Сентябрь 2023
2324Польша Миллий мудофаа вазирлиги 1,7 мингта разведкачи дронларни сотиб олади. Бу ҳақда кеча, 5 сентябрь куни вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
“5 сентябрь куни Кельц шаҳрида бўлиб ўтган 31-Халқаро мудофаа саноати кўргазмасида Миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда иштирокида FlyEye кичик учувчисиз ҳаво тизимларини етказиб бериш бўйича келишувни тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, битим вазирлик ва ишлаб чиқарувчи WB Electronics S.A. ўртасида тузилган. Унга кўра, 2035 йил охиригача амал қиладиган келишув кейинги ижро шартномалари бўйича энг сўнгги версиядаги 1,7 мингга яқин учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олишни назарда тутади.
Шартномалар логистика ва дрон операторлари учун ўқув пакетларини ўз ичига олган.
Маълумот учун, Польша Беларусь ҳудудига Россиянинг ядровий қуроли жойлаштирилиши, “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг Беларусга кўчиши, шунингдек, икки Беларусь ҳарбий вертолёти томонидан Польша ҳаво чегараси бузилиши ортидан чегарада ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Мариуш Блашак Польша қуролли кучлари Беларусь чегарасига 10 минг ҳарбий хизматчини жойлаштириш ниятида эканини билдирганди. Шунингдек, Польша Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган биринчи K239 Chunmoo ракета тизимини қабул қилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам Польшага 12 миллиард долларга Apache типидаги ҳужум вертолётларини сотишни маъқуллади.
LiveБарчаси