Польшага Жанубий Кореядан ракета тизими етиб келди

Олам

image

Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган биринчи K239 Chunmoo ракета тизими Польшага етказилди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) Польша Миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак маълум қилди.

"Кореянинг биринчи K239 Chinmoo ракета тизими Польшага етказилди. У Польшанинг Jelcz юк машинасига ўрнатилди. Бу йил бизга яна бир [шундай] ракета тизими етказиб берилади", деб ёзган Блашак.

Ўтган йили Варшава ва Сеул 980 та K2 танки, 648 та K9 гаубицаси, 48 та FA-50 енгил қирувчи самолёти ва 288 та K239 Chunmoo кўп учирувчи ракета тизимини етказиб беришга келишиб олган. Битимнинг умумий қиймати 12,4 миллиард долларни ташкил этади. Биринчи танк ва гаубицалар Польшага ўтган йилнинг декабрь ойида, самолётлар эса шу йилнинг ёзида етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Президенти Анжей Дуда Корея Республикасига сафарини бекор қилганди. Бунга Беларусь ҳарбий вертолётларининг Польша ҳаво ҳудудига бостириб кириши муносабати билан кучайиб бораётган кескинлик, шунингдек Корея ярим оролига тушиши кутилган “Канун” тўфони сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Польша K239 Chinmoo ракета тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг