Покистонда жума намози вақтида масжид портлатилди

Олам

image

Бугун, 4 март куни Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Пешовар шаҳридаги шиа масжидида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди, 65 га яқин киши шифохонага ётқизилди.

“Анадолу” агентлигининг Пешовар полиция бошқармаси вакилларига таяниб ёзишича, портлаш “Куча Рисалдар” масжидида жума намози вақтида содир бўлган.

Ҳужум содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари юборилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин деган хавотирлар ҳам бор.

Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон

Баҳолаганлар

1066

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг