Покистонда содир бўлган зилзила 20 кишининг ўлимига сабаб бўлди 

Олам

image

Покистоннинг Балужистон вилоятида бугун, 7 октябрь куни содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берган.  

“France Press” агентлиги эса табиий офатдан 15 киши жабрлангани ҳақида хабар берган. Маҳаллий газетанинг ёзишича, 300 дан ортиқ одам тан жароҳати олган. 

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати Покистонда Тошкент вақти билан соат 03:01 да 5,7 магнитудали зилзилани қайд этган. Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 20,8 километр чуқурликда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, Гаитида жорий йилнинг 14 август куни юз берган 7,2 балли зилзила оқибатида қарийб 2000 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон зилзила

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг