Зилзила қурбонлари қарийб 2000 кишига етди. Вазият тобора оғирлашмоқда

Олам

image

Гаитида жорий йилнинг 14 август куни юз берган 7,2 балли зилзила оқибатида вафот этганлар сони қарийб 2000 кишига етди. Зилзила ўз ортидан “Грейс” бўрони, сув тошқини, соғлиқни сақлаш соҳаси инқирози, иқтисодий тангликни етаклаб келди. 

“Reuters”нинг қайд этишича, Гаитида тропик бўрон кучли ёмғир келтириб чиқаргани сабаб хавфли тошқинлар юзага келмоқда. Мамлакат аҳолиси озиқ-овқат, бошпана, шунингдек тиббий ёрдамга муҳтож. 

Зилзила оқибатида вафот этганлар сони бугунгача 1941 кишига етган. 

ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, Гаитидаги зилзиладан 1,2 миллионга яқин одам зарар кўрган, уларнинг деярли ярми болалар. “Грейс” бўрони эса сув, уй-жой ва бошқа асосий хизматлардан фойдаланишни янада мураккаблаштирмоқда.

Расмийларга кўра, минтақадаги 100 мингдан ортиқ бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган. Айни пайтда қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.

Aгентлик маълумотларига кўра, жабрланганларнинг кўпчилиги иссиқда тиббий ёрдамни узоқ кутиб қолмоқда. Чунки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг бу қадар кўп сонли ярадорларни даволашга имкони йўқ.

“Зилзила туфайли ҳамма нарсасидан маҳрум бўлган сон-саноқсиз оилалар ҳозир тошқин туфайли том маънода сувга чўкиб кетди”, деди ЮНИСЕФнинг Гаитидаги вакили Бруно Маэс.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Гаити тошқин

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг