Покистонда рўй берган авиаҳалокат қурбонлари сони 100 нафарга яқинлашди

Олам

image

“Покистон халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Airbus A320 самолётининг Карачи шаҳрига (Синд вилояти) қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 97 нафарга етди. Бу ҳақда Синд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси самолёт йўловчилари бўлганми ёки марҳумлар орасида самолёт қулаган уйлар аҳолиси ҳам борми, бу масалага ойдинлик киритилмаган. Ҳалокат жойида 11 киши жароҳат олган ва уларнинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, самолётнинг камида икки нафар йўловчиси ҳалокатдан омон қолган, уларнинг аҳволи ҳам барқарор, деб баҳоланмоқда.

Покистон халқаро авиакомпанияси вакилининг сўзларига кўра, самолётда 99 киши бўлган: 91 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси. Бунга қадар, бортда 51 эркак, 31 аёл ва тўққиз нафар вояга этмаган бола ҳамда экипажнинг 7 аъзоси бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Самолёт ҳалокатга учраган самолёт Карачига Лаҳор шаҳридан келаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга техник носозлик ёки қушлар билан тўқнашув сабаб бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг