Покистонда пулсиз қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Олам
−
30 Сентябрь 7633 1 дақиқа
Покистонда мушкул аҳволда қолган фуқаро ва унинг 5 фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро ўз мурожаатида Покистонда боқувчисиз қолгани, тураржой ва кундалик эҳтиёжлар, хусусан озиқ-овқат учун ҳам зарур маблағга эга эмаслигини билдириб, Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилган. Улар вақтинчалик тураржой, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кундалик эҳтиёжлари учун маблағ билан таъминланган. Шунингдек, оиланинг Ўзбекистонга етиб олиши учун мамлакатга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилган, бошқа турдаги зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Покистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар натижасида ушбу мамлакатдаги виза ва бу ерда бўлиб туриш тартиблари бузилганига қарамасдан, фуқаро ва унинг фарзандларини жарима ва тўловларсиз давлатдан чиқариб юбориш тўғрисида келишувга эришилган.
Ўзбекистон элчихона ва Миграция агентлиги кўмагида ушбу оилага “Исломобод-Тошкент” йўналишидаги самолётга авиачипталар олиб берилган ва улар 27 сентябрь куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилганди.
Live
Барчаси