Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Июль 2322 2 дақиқа
Покистоннинг Диамер туманида ёмғирлар оқибатида юзага келган сел ва кўчкилар 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди, улар орасида 4 сайёҳ ҳам бор. Бу ҳақда “Pakistan Today” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, табиий офат оқибатида 200 дан ортиқ сайёҳ ҳалокат ҳудудида қолиб кетган, улар тезда эвакуация қилинган. Тхак Бабусар қишлоғи аҳолиси 100 нафардан зиёд одамни уйларига жойлаштирган.
Жал ва Диюн ўртасидаги йўналишда 15 та аҳоли пунктини сел ва кўчкилар босиб қолган. Бабусар трассаси ёпиб қўйилган, қачон қайта очилиши номаълум. Шунингдек, Каракорум шоҳ йўлининг айрим қисмлари ҳам беркитилган бўлиб, 10 дан ортиқ машина тирбандликда қолган.
Чилас шаҳрида эвакуация қилинганлар учун вақтинчалик тураргоҳлар ташкил этилган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари жабрланган ҳудудларга ташриф буюрган, аммо ноқулай географик шароит туфайли айрим жойларга боришнинг иложи бўлмаган.
Шу билан бирга, Исломободда ҳам кучли ёмғирлар оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 8 ёшли қизалоқ ҳам бор. Бир ўсмир ливневкада чўкиб кетган, яна бир отани ва унинг қизини сел автомобиль билан бирга олиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Энг кўп қурбонлар Хайбер-Пахтунхва вилоятида қайд этилган. У ерда 21 киши, жумладан 10 нафар бола вафот этган. Шимоли-шарқдаги Панжоб вилоятида 13 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши Синд ва Балужистон вилоятларида қурбон бўлган. Айрим кишилар табиий офат оқибатида бинолар қулаб тушиши сабабли вафот этган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь