Покистонда сув тошқинлари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Покистонда кузатилаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.

Телеканалга кўра, энг кўп қурбонлар Хайбер-Пахтунхва вилоятида қайд этилган. У ерда 21 киши, жумладан 10 нафар бола вафот этган. Шимоли-шарқдаги Панжоб вилоятида 13 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши Синд ва Балужистон вилоятларида қурбон бўлган. Айрим кишилар табиий офат оқибатида бинолар қулаб тушиши сабабли вафот этган.

Покистон Миллий метеорология хизмати кучли ёмғирлар жорий йилнинг 5 июлигача давом этишини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Балужистон вилоятида баъзи дарёлар тошиб кетиши мумкин.

Маълумот учун, баҳор мавсумида ҳам Покистонда кучли бўрон ва дўл туфайли 32 киши ҳаётдан кўз юмган. Покистон глобал иқлим ўзгаришларидан энг кўп азият чекаётган давлатлардан бири сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Афғонистонда ҳам ёмғирлар туфайли сув тошқинлари кузатилмоқда. TOLOnews маълумотига кўра, Майдон, Вардак ва Логар вилоятларида тошқинлар оқибатида тўрт киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳатланган. Юзлаб оилалар эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида кучли сув тошқинлари оқибатида 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилингани хабар қилинган эди. Оммавий эвакуация Гуйчжоу провинциясининг икки туманида бошланган. У ерда тинимсиз ёғаётган ёмғирлар ва юқори оқимлардан келаётган сувлар тошқинларга сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон сув тошқини Хайбер-Пахтунхва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг