Покистонда ҳарбий карвонга уюштирилган теракт оқибатида 9 аскар ҳалок бўлди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
3892Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида ҳарбий карвонга уюштирилган теракт оқибатида мамлакат армиясининг тўққиз нафар аскари ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. Бу ҳақда Покистон Қуролли кучлари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мотоциклда ўтирган худкуш-террорчи колонна ёнида ўзини портлатиб юборган. Ҳудуд ҳозирда хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган. Аниқланган барча террорчиларни йўқ қилиш учун тозалаш операцияси давом этмоқда.
Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул Ҳақ Какар ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган аскарларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
“Dawn” нашрига кўра, Покистонда сўнгги ойларда, хусусан, Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон провинцияларида 2022 йилнинг ноябрида ҳукумат билан сулҳ битими бекор қилинганидан сўнг террорчилик фаолияти кучайган.
LiveБарчаси