Покистон Ўзбекистонга гўшт етказишни бошлади
Жамият
−
14 Март 2022
13640Покистон Ислом Республикаси Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни бошлади. Умумий қиймати 40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси (18 тонна) келаси ҳафта Тошкентга етиб келади. Март ойида яна 50 та контейнерда гўшт (жами 900 тонна) жўнатилиши кутилмоқда.
Покистоннинг Shaheen компанияси раҳбари Малик Шер Хоннинг таъкидлашича, Покистон имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномалар тузилганидан кейин Ўзбекистон бозорига диққат қарата бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олган эди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бир неча йиллардан буён транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақавий алоқаларни ривожлантириш чораларини кўрмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” т/й қурилиши Покистонни Марказий Осиё билан боғлайдиган, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлак яратади.
Бундан ташқари, 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистондан биринчи транзит юк Покистонга етиб борган эди. Покистон томони буни “ҳамкорликнинг янги даврининг бошланиши” деб баҳолаган.
LiveБарчаси