Покистон Президенти оёғини синдириб олди
Олам
−
08:46
5331Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Дубай халқаро аэропортида самолётдан тушаётганда оёғини синдириб олди. Бу ҳақда кеча, 31 октябрь куни президент котибияти матбуот хизматига таяниб, “Dawn” газетаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, давлат раҳбари йиқилганидан сўнг дарҳол шифохонага етказилган, тиббий кўрикдан ўтказилгач, оёғига гипс қилинган.
Қайд этилишича, Зардорий айни дамда тўлиқ таътилга чиққан. Президент тўрт ҳафта давомида гипсда қолишига тўғри келади.
Маълумот учун, 69 ёшли Президент сўнгги йилларда бир неча бор соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. 2023 йил март ойида у Бирлашган Араб Амирликларида кўз операциясини ўтказган.
2022 йилда эса у кўкрак инфекцияси давоси учун бир ҳафта давомида Карачи шаҳридаги доктор Зиауддин шифохонасига ётқизилган. Соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар фонида, унинг шахсий шифокори Асим Ҳуссаин X ижтимоий тармоғида унинг “соғлиғи яхши” эканини тасдиқлаган.
Бундан бир йил олдин эса Зардорий доимий саёҳатлари туфайли "жисмоний зўриқиш ва чарчоқ" сабабли Карачи шаҳридаги хусусий шифохонада даволанган эди.
Эслатиб ўтамиз, мусулмонлар яшовчи мамлакатда демократик ҳукумат бошчилигига тайинланган биринчи аёл раҳбар Беназир Бхуттонинг турмуш ўртоғи Осиф Али Зардорий жорий йилнинг март ойи бошида Покистоннинг янги Президенти этиб сайланганди ва иккинчи марта давлат раҳбарига айланди.
LiveБарчаси