Покистон масжидлари намозхонлар учун очилди

Олам

image
Қирғизистонда Рамазон ойи қачон бошланиши маълум қилинди. Қарор Ўзбекистон муфтияти билан биргаликда қабул қилинган north_east

Қирғизистонда Рамазон ойи қачон бошланиши маълум қилинди. Қарор Ўзбекистон муфтияти билан биргаликда қабул қилинган

Покистон Ислом Республикаси масжидларига қўйилган чекловлар олиб ташланди. Қарор жорий йилнинг 18 апрель куни мамлакат Президенти Ариф Алви ва диний раҳбарлар учрашувида қабул қилинди.

“Масжидлар фаолиятига тегишли чораларни кўриш шарти билан рухсат берилади“, дейилади йиғилишдан кейин берилган баёнотда.​

Таъкидланишича, ушбу масжидларга қатор қоидаларга амал қилиши белгилаб қўйилди. Масалан, намозхонлар елкама-елка эмас, балки 2 метр масофа сақлаган ҳолда ибодат қилишлари керак. Шунингдек, масжидларга ташриф буюрувчилар тиббий ниқоб кийган ҳолда масжидга кириши ҳамда ушбу масканлар мунтазам равишда дезинфекция қилиниши белгилаб қўйилди.

Ушбу қарор мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойи кириб келишидан бир ҳафта олдин қабул қилинди. Чунки ушбу ойда масжидга ташриф буюрувчилар кескин ортади. Аммо, ҳукуматнинг бу қароридан соғлиқни сақлаш вазирлиги хавотирда эканлигини маълум қилган.

Маълум қилинишича, ҳукумат ушбу қарорни аҳоли ва баъзи руҳонийларнинг босими остида қабул қилган. Таъкидланишича, апрель ойининг бошида Карачи шаҳрида масжидга келганлар билан полиция ўртасида тўқнашувлар бўлган. Шунингдек, ҳафта бошида таниқли руҳонийлар чекловларни бузиш билан таҳдид қилиб, масжидлар мусулмонлар учун жуда муҳим ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ушбу масканлар очилишига рухсат берилиши кераклигини айтишган.

Ҳукумат чекловларни бекор қилган бўлса-да, баёнотда таъкидланган кўрсатмалар бузилган тақдирда ушбу масалани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 14 апрель куни мамлакат Бош вазири Имрон Хон мамлакат бўйлаб карантин муддатини узайтириш тўғрисида қарорини эълон қилди. Аммо, иқтисодий зарбаларга қарши курашиш учун муҳим соҳалардаги чекловларни енгиллаштирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Покистонда коронавирус билан боғлиқ 8 418 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 970 нафари соғайган, 176 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 6 272 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Масжид Покистон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг