Қирғизистонда Рамазон ойи қачон бошланиши маълум қилинди. Қарор Ўзбекистон муфтияти билан биргаликда қабул қилинган

Олам

image

Қирғизистон Республикасида Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, бундай қарор Ўзбекистон муфтияти билан биргаликда қабул қилинган. Аммо қарор ой чиқишига қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

“Шариат томонидан белгиланган меъёрлар ва тадқиқотлар бўйича, бу йил Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади“, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ислом тақвими қуёш тақвимига тўғри келмагани учун, Рамазон ойи ҳар йили ўзгариб туради. 29 ёки 30 кунлик рўза тутгандан сўнг, оилалар махсус байрам зиёфатига йиғилишади. Ой давомида муҳтожларга ёрдам берилади. Ҳар қандай гина-гудратлар унутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон муфтияти томонидан Рамазон ойини қандай ўтказиш борасида фатво берилган эди. Шунингдек, 2020 йилги закот миқдори ҳам эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Рамазон

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made