“Plague Inc” ўйинида дунёни пандемиядан қутқариш режими пайдо бўлади
Олам
−
25 Март 2020
4961"Plague Inc" ўйинида дунёни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолиш режими жорий қилинади. Бу ҳақда илованинг расмий сайтида хабар берилди.
"Биз ушбу ўйин режимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билан бирга ишлаб чиқаяпмиз", дейилади хабарда.
"Plague Inc" – бу бактерия ва вируслардан фойдаланган ҳолда, касалликларни бутун дунёга тарқатиш керак бўлган стратегик ўйин ҳисобланади. Унда сиз маълум касалликни бошқарасиз. Ўйинда ғолиб бўлиш учун бутун дунё аҳолисини касаллик сабаб йўқ қилиш керак бўлади.
Бироқ COVID-19 коронавирусининг тарқалиши фонида, ўйин тескари режимни қўллашга қарор қилди. Энди геймерлар инфекцияларнинг тарқалишини иложи борича кечиктиришлари, дори-дармонларни қабул қилишлари, карантинга риоя этишлари ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашлари керак бўлади.
Бундан ташқари, "Plague Inc" ишлаб чиқарувчилари коронавирусга қарши кураш учун 250 минг доллар ажратди.
LiveБарчаси