Пискентда бир гуруҳ шахслар итларни отиб ташлади (видео)
3-саҳифа
−
16 Ноябрь
8746Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Пискент туманида номаълум шахслар ов милтиғида итларни отаётгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 15 ноябрь куни вилоятнинг Пискент туманидаги далаҳовлилар жойлашган ҳудудда содир бўлган.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган ва воқеада иштирок этган фуқароларда бўлган ов қуроллари тегишли тартибда олиб қўйилган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, судга юбориш чораси кўрилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ёввойи чўчқани ноқонуний тарзда отиб ўлдирганлар жаримага тортилган эди.
LiveБарчаси