Пискентда дўкон ёниб кетди
3-саҳифа
−
22 июн 1959 1 дақиқа
Бугун, 22 июнь куни Тошкент вилоятидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 09:35 да Тошкент вилояти ФВББга Пискент тумани, “Ойбек” МФЙда жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 09:45 да етиб борган, ёнғин соат 09:48 да қуршаб олинган ва соат 10:14 да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган ёғоч омборида катта ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси