Пискентда келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди
3-саҳифа
−
16 Декабрь
19138Кеча, 15 декабрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, 29 ёшли Р.Д. ва 27 ёшли А.С. Пискент туманидаги хонадонда вафот этган.
Терговга қадар текширув ҳаракати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотномага кўра, шахсларнинг вафоти номаълум модда билан заҳарланиш, ички аъзоларнинг веноз тўлақонлиги, мия ва ўпка шишиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса келин-куёвнинг тўйи 14 декабрь куни бўлгани ва эртаси куни улар ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Бухоро вилоятида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этган, яна 2 нафари куйиш жароҳати олганди.
LiveБарчаси