Перуда тахминан 2900 йиллик жасадлар топилди
Бу қизиқ
−
17 Сентябрь 2023
7107Перунинг Сан-Кристобаль-де-Уаманга миллий университетининг тадқиқотчилари томонидан инсон қолдиқлари бўлган қабрлар топилди. Бу ҳақда ''Andina'' агентлиги хабар берди.
Археологлар Аякучо минтақасидаги Вилкас-Хуаман провинциясида жойлашган Паллавча-Пампа текислигида инсон қолдиқлари бўлган еттита қабрни топган.
Сан-Кристобаль-де-Уаманга миллий университети ўқитувчиси ва археологик гуруҳ раҳбари тадқиқотчи Эдисон Мендоса Мартинеснинг айтишича, топилган қолдиқлар милоддан аввалги 900-йилларда одамларнинг шаклланиш даврига тўғри келади.
Археологга кўра, учта тепалик ҳам топилган, улар катта тош деворлар билан ўралган ва уларнинг юзасида кўп миқдорда парчаланган сопол идишлари топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар 2017 йилда Англиянинг Фенстантон (Кембрижшир) қишлоғида топилган 1900 йил аввал яшаган қулнинг қолдиқларинии ўрганиб чиқиб, даҳшатли кашфиёт қилишганлиги ҳақда хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь