Пенсионерларга ҳисобланган ортиқча қарздан воз кечилади
Жамият
−
28 Апрель 2020
3747Ўзбекистон Республикасидаги пенсионерларнинг 2020 йил 20 апрелгача ортиқча ҳисобланган қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонда белгилаб қўйилди.
Фармонга кўра, Молия вазирлиги томонидан пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 майдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилилиши белгилаб қўйилган.
Аввалроқ, Май ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоят марказларида пенсия тўловлари банк карталари орқали тўланиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси