Пенсия ёшига етган шахсларга жамғарилган пенсия автоматик тўланади
Local
−
18 February 9595 1 minute
Ўзбекистонда пенсия ёшига етган шахсларга жамғарилган пенсия автоматик тўлаб берилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 16 февраль куни тасдиқланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида” фармонида сўз боради.
Унга кўра, жорий йил сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда пенсия ёшига етган шахсларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар шахснинг мурожаатисиз (проактив тарзда) ваколатли органнинг ташаббуси асосида тўлаб берилади.
Шунингдек, давлат олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган қуйидаги тоифадаги талабаларга талабалар тураржойига қабул қилинганлиги бўйича йўлланма мурожаатисиз берилади:
- етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
- Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда Ўзбекистонда ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August