Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади

Local

image

Энди Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йил 300 миллиард сўм ажратилган.

Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилган.

Бир ҳафтада ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилган.

“Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади”, дейди давлат раҳбари.

Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends