70 ёшли она асраб олган қизини маймунга алмаштирди

Олам

image

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни АҚШнинг Миссури штатида 70 ёшли аёл асраб олинган боланинг ҳаётини хавф остида қолдиргани учун суд қилинди. У қизни маймунга алмаштирган. Бу ҳақда “People” хабар берди.

Қайл этилишича, Линкольн округи судьяси аёлга 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, бироқ жазо ижросини дарҳол бекор қилиб, уни уч йиллик синов муддати билан алмаштирган. Собиқ васий аёл 17 ёшли қизни Техас штатидаги танишлариникига антисанитария шароитида яшаш учун юборганликда айбдор деб топилган. Ўсмир эвазига аёл экзотик маймунни қабул қилиб олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, қиз Техасдаги хонадонда ваҳший ҳайвонлар билан бирга ушлаб турилган ва уларни парвариш қилишга мажбурланган. Мактаб хавфсизлик хизмати ва ижтимоий хизматлар боланинг машғулотларга узоқ вақт қатнашмаганидан сўнг вазиятга аралашган. Бренди Дойчнинг ўзи умри давомида икки юздан ортиқ болани тарбиялаб ўстирган, бироқ судья унинг васийлик лицензиясини бекор қилган. 

Қайд этилишича, тергов билан тузилган суд келишуви доирасида болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиш бўйича қўшимча айбловлар олиб ташланган. Судланувчининг ўз туғишган қизи ҳукмнинг юмшоқлигидан шокда эканини ва ижтимоий ҳимоя тизими бутунлай муваффақиятсизликка учраганини таъкидлаган. Асраб олинган қиз ҳозирда Техас ижтимоий хизматлари васийлигида ва нормал ҳаётга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 36 ёшли ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида қийнаб, унга тезак олиб келишини буюрганди ҳамда оғзига мажбурлаб ҳайвон тезагини солган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг