Пекинда аниқланган янги коронавируснинг геноми эълон қилинди
Олам
−
19 Июнь 2020
19155Касалликларни назорат қилиш ва профилактика қилиш бўйича Хитой маркази ўтган ҳафтада Пекин улгуржи бозорида топилган COVID-19 вирусининг геном маълумотларини эълон қилди ва ЖССТга юборди.
"18 июнь куни кечқурун, ХХР Касалликларни назорат қилиш ва профилактика қилиш маркази “Коронавируснинг янги турига оид илмий-техник ресурсларнинг давлат тизими” орқали "Синьфади" бозоридаги эпидемиологик ҳолат ва вирус геномининг маълумотларини расмий равишда эълон қилди", дейилади марказнинг веб-сайтида.
Хусусан, марказ Пекиндаги беморларда топилган вируснинг геномини (NMDC60013902-01,NMDC60013903-02) ва атроф-муҳит намуналарида топилган вируснинг геномини (NMDC60013903-03) эълон қилган.
"Шу билан бирга, Касалликларни назорат қилиш ва профилактика қилиш маркази Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Глобал грипп маълумотлари алмашинуви ташаббусига (GISAID) эпидемиологик вазият ва вирус геномини халқаро ҳамжамият томонидан кенг фойдаланилиши учун маълумотлар юборди", дейилади баёнотда.
Маълумот ўрнида, геном - организм ҳужайрасида мавжуд бўлган ирсий материалларнинг умумийлигига айтилади. Геном танани тиклаш ва сақлаш учун зарур бўлган биологик маълумотларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Пекиннинг Фэнтай туманидаги улгуржи бозорда COVID-19 аниқланганидан сўнг, у ерда ҳарбий ҳолат режими жорий этилди. Фэнтай ҳудудидаги "Синьфади" бозори 13 июнь куни эпидемиологик текширув пайтида коронавирус топилганидан кейин вақтинча ёпилди. Барча бозор ишчилари - 10 мингдан ортиқ одамда COVID-19 тестини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
LiveБарчаси