Хитойдаги яна бир шаҳарда коронавирус сабаб ҳарбий ҳолат жорий этилди

Жамият 4892
image

Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Пекин билан қўшни бўлган Баодин шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий қилинди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабар берди. 

“Эпидемияга қарши кураш бўйича тезкор штаб тезроқ ҳарбий ҳолат жорий қилиш ва эпидемиянинг шаҳарда тарқалмаслигига йўл қўймаслик учун ҳарбий давр механизмларини ишга солиш кераклигини айтди”, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Баодин Пекин билан қўшни. Икки шаҳар орасида ўта яқин ҳаракатланиш мавжуд.

Баодиннинг аҳолиси 11 млн киши. Шаҳар Пекиндан 147 километр узоқликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни пекинда 56 кундан сўнг илк бор аҳоли орасида коронавирус аниқланганди.

13 июнь куни эса пекиннинг Фэнтай туманидаги "Синьфади" бозорида коронавирус аниқлангач, савдо мажмуаси карантинга ёпилди. Ҳозирда Хитойда умумий ҳисобда 79 киши коронавирус касаллиги билан шифохонада даволаняпти. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3
t
×