Деярли икки ойдан кейин Пекинга коронавирус қайтди
Олам
−
11 Июнь 2020
12586Хитой пойтахти Пекинда 56 кундан сўнг яна COVID-19 билан касалланиш ҳолати аниқланди. Сўнгги икки ҳафтада шаҳардан чиқмаган 52 ёшли эркак коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Сичэн тумани раҳбарининг ўринбосари Мяо Цзяньхун маълум қилди.
“Сичэн туманида яшовчи Тан фамиляли эркак 10 июнь куни маҳаллий шифохонага юқори ҳарорат ва ҳолсизлик сабаб мурожаат қилган. Унда йўтал, томоқ оғриғи бўлмаган. Сўнгги икки ҳафтада у Пекин ташқарисига чиқмаган ва келганлар билан ҳам мулоқотда бўлмаган”, деди Мяо Цзяньхун.
Уни коронавирусга текширишганда инфекция аниқланган. Эркакнинг икки оила аъзоси ҳам шифохонада назоратга олинган. У вирусни қандай юқтиргани ҳамон номаълум.
Таъкидланишича, эркак шифохонага келгунча тиббий ниқобда бўлган. Айни вақтда мутахассислар Сичэн туманида эпидемиологик суриштирув бошлаган.
Маълумот учун, коронавирус эпидемияси бошланган Хитойда ҳозирга келиб вазият анча барқарор. Мамлакатда бугунгача 84 210 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг Уларнинг 4 638 нафари ҳалок бўлган ва 79 457 нафари соғайган.
LiveБарчаси