Нега Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини йўқ?
Олам
−
10 Октябрь 2020
20662Янги коронавирус инфекцияси илк бор аниқланган Хитойда кунлик ўсиш атиги бир неча ўн кишини ташкил қиляпти. Умумий касалланиш ҳам эндигина 85 мингдан ошди. Қачонки бошқа давлатларда кунлик ўсиш ўнг мингдан ошяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 85 521 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 4 632 нафари вафот этган. Сўнгги суткада 21 та касал қайд этилган.
Гамалей номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази вирусологи Анатолий Альтштейннинг фикрича, бу статистикани ўзгартириш билан боғлиқ эмас.
“Агар мингалб бўлганда, биз буни билардик”, деган вирусолог РБК билан суҳбатда.
Мутахассис Хитойдаги яхши вазиятни юқори тартиб ва самарали карантиннинг “мева”си деб ҳисоблаяпти.
“Улар карантин билан эпидемия куртаклигида йўқ қилишди. Бизда аллақачон куртакликдан ўтиб кетди ва биз каратни билан уни бўғолмаймиз”, деган Альтштейн.
Таъкидлаш керакки, Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Россияда коронавирусга чалинганлар сони ортиб боряпти. Кеча дунёда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик ўсиш қайд этилди.
COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб Европанинг бир қатор давлатлари карантин чекловларини кучайтирмоқда. Жумладан, Чехияда барча спорт ва маданий иншоотларни келаси ҳафтадан бошлаб икки ҳафта муддатга ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мамлакатдаги ресторанлар фақат соат 20:00 гача ишлайди ва мактаблар одатий таълим билан биргаликда масофавий таълим шакли билан аралаш бўлган ўқитиш тизимига ўтади.
Бельгия пойтахтида ҳам янги чоралар кўрилмоқда: барча бар ва паблар бир ой муддатга ёпилди. Пойтахт бўйлаб барча ошхона, кафе, спорт клублари ва зиёфат залларига чекловлар қўйилди. Аммо ресторанлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Швеция спорт тадбирлари ва концертларга ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш режаларидан воз кечишга қарор қилди. Ҳукумат чекловларни 50 дан 500 гача оширишни режалаштирилаётган эди.
Ушбу ҳафтада Италияда бутун мамлакат бўйлаб ниқоблар тақиш мажбурий қилиб қўйилди. Худди шундай чора шанба куни Польшада ҳам кучга киради.
LiveБарчаси