Коронавирус: дунёда кунлик ўсиш бўйича антирекорд янгиланди
Олам
−
09 Октябрь 2020
9377Дунёда кунига COVID-19 билан касалланганларнинг сони 338 мингдан ошди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайти маълумотларига кўра, бу пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич.
Энг кўп касалланганлар Шимолий ва Жанубий Америка (+122 715) ва Европада (+96 996) қайд этилган.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра бутун дунёда COVID -19 касаллиги сони 36 миллиондан ошди, миллиондан ортиқ одам вафот этди. Жонс Хопкинс Университетининг статистик маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 вирусига кўпроқ мойил бўлган мамлакатлар орасида Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон ва Бразилия бор. Россия тўртинчи ўринда қолмоқда, Колумбия, Аргентина, Испания, Перу, Мексика, Франция, Жанубий Африка, Буюк Британия, Эрон ва Чилидан олдинда.
Шу билан бирга, ўсиш суръатлари бўйича (0,9 фоиз) Россия олтинчи ўринда қолмоқда.
COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб Европанинг бир қатор давлатлари карантин чекловларини кучайтирмоқда. Жумладан, Чехияда барча спорт ва маданий иншоотларни келаси ҳафтадан бошлаб икки ҳафта муддатга ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мамлакатдаги ресторанлар фақат соат 20:00 гача ишлайди ва мактаблар одатий таълим билан биргаликда масофавий таълим шакли билан аралаш бўлган ўқитиш тизимига ўтади.
Бельгия пойтахтида ҳам янги чоралар кўрилмоқда: барча бар ва паблар бир ой муддатга ёпилди. Пойтахт бўйлаб барча ошхона, кафе, спорт клублари ва зиёфат залларига чекловлар қўйилди. Аммо ресторанлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Швеция спорт тадбирлари ва концертларга ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш режаларидан воз кечишга қарор қилди. Ҳукумат чекловларни 50 дан 500 гача оширишни режалаштирилаётган эди.
Ушбу ҳафтада Италияда бутун мамлакат бўйлаб ниқоблар тақиш мажбурий қилиб қўйилди. Худди шундай чора шанба куни Польшада ҳам кучга киради.