Пекинда коронавирус тарқалишининг ўта юқори хавфи эълон қилинди
Олам
−
15 Июнь 2020
10828Хитой пойтахти Пекин шаҳрида COVID-19 касаллигининг тарқалиши хавфи ортиб боряпти. Бунга шаҳардаги катта “Синьфади” бозорида коронавирус тарқалиши сабаб бўлди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти вакили Сюй Хэцзянь маълум қилди.
“Синьфади” бозорининг импорт қилинган лосось тарқатиладиган нуқтада коронавирус инфекцияси аниқланганди. Шундан сўнг савдо мажмуаси вақтинча ёпилган.
Сюй Хэцзяннинг сўзларига кўра, ҳукумат қатъий чоралар кўради ва бозор ҳамда унга ёндош ҳудудларда эпидемиологик суриштирув ишлари олиб боради. Касаллик ўчоғида бўлганларнинг бари коронавирусга тест топширади.
Хитой маъмуриятининг билдиришича, 14 июнь куни 76,5 минг киши коронавирусга тест топширган. Уларнинг 59 нафарида натижа мусбат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни пекинда 56 кундан сўнг илк бор аҳоли орасида коронавирус аниқланганди.
“Синьфади” бозорида вирус Гўшт маҳсулотларини тадқиқ қилиш марказининг икки ходимида COVID-19 аниқлангач, тарқала бошлади.
LiveБарчаси