Пекиндаги бозорда коронавирус аниқланди. Ҳарбий ҳолат эълон қилинди
Олам
−
13 Июнь 2020
8350Пекиннинг Фэнтай туманидаги улгуржи бозорда COVID-19 аниқланганидан сўнг, у ерда ҳарбий ҳолат режими жорий этилди. Бу ҳақда округ партия қўмитаси раисининг ўринбосари Чу Цзюньвэй матбуот анжуманида маълум қилди.
"Фэнтай ҳудудида ҳарбий ҳолат режими жорий қилинди ва тезкор штаб ташкил этилди", деди Чу Цзюньвэй.
Фэнтай ҳудудидаги "Синьфади" бозори бугун, 13 июнь куни эпидемиологик текширув пайтида коронавирус топилганидан кейин вақтинча ёпилди. Барча бозор ишчилари - 10 мингдан ортиқ одамда COVID-19 тестини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
11 июнь куни Пекинда сўнгги икки ой ичида коронавирус инфекциясининг биринчи маҳаллий ҳолати аниқланди. Касаллик - 52 ёшли эркак айнан "Синьфади" бозорига борган. 12 июнь куни яна икки кишида коронавирус аниқланди. Иккаласи ҳам Фэнтай ҳудудида истиқомат қилади.
Уларда коронавирус тасдиқлангач, расмийлар диққат билан эпидемиологик текширув ўтказишди. Оқибатда, улар бозорда коронавирус ўчоғи мавжудлигини аниқлашди.
LiveБарчаси