Павел Дуровнинг акаси Францияда қидирувга берилди
Олам
−
28 Август
4354Telegram асосчиси Павел Дуровнинг акаси Николай Дуров ҳам Францияда қидирилмоқда. Бу ҳақда суд ҳужжатига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Павел ва Николайни ҳибсга олиш учун ордерлар уюшган гуруҳ таркибида вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлаш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишга рухсат беришда иштирок этганликда айбланиб, жорий йилнинг 25 март куни чиқарилган.
Прокуратура ака-ука Дуровларни ҳибсга олиш ордерлари юзасидан изоҳ беришдан бош тортди, чунки тергов махфий ўтказилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Париж прокуратурасининг кибержиноятчилик бўлими томонидан тергов бошланишига олиб келган Telegram орқали содир этилган турли ҳуқуқбузарликлар орасида болалар порнографияси билан боғлиқ жиноятлар ҳам бор.
Қайд этилишича, Николай Дуровнинг қаерда эканлиги ҳозирда номаълум.
Николай Дуров, укаси, ВКонтакте ва Тelegram асосчиси Павел Дуровдан фарқли ўлароқ, оммавий ахборот воситаларида кам кўринган. Николай Тelegram'нинг асосига айланган шифрлаш протоколини ишлаб чиққан. Ҳозирда дастурчи Санкт-Петербургда яшайди, Фанлар академияси математика институти бўлимида катта илмий ходим бўлиб ишлайди. Катта Дуров “Forbes” журнали маълумотларига кўра, IT соҳасидаги энг нуфузли одамлардан бири сифатида тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари Павел Дуровни кўплаб кибержиноятларда гумон қилиниб, исми ошкор этилмаган шахсга қарши тергов доирасида сўроқ қилинаётгани хабар қилинганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь