Пашинян Арманистон Бош вазирлиги учун сайловда атиги битта овоз олди
Олам
−
03 Май 2021
8126Арманистон парламенти Бош вазир вазифасини бажарувчи Никол Пашинянни ҳукумат раҳбари лавозимига сайламади. Бу ҳақда маҳаллий “Aysor” телеканали хабар берди.
Сайлов натижасига кўра, бир киши унинг тайинланишига овоз берган, уч киши қарши, яна 75 депутат бетараф қолган.
Маълум бўлишича, Арманистонда ҳукмрон бўлган “Менинг қадамим” фракцияси овоз бермаган, “Обод Арманистон” мухолифат фракцияси йиғилишда қатнашмаган, “Нурли Арманистон” фракцияси эса қарши овоз берган.
Овоз бериш жараёни парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш мақсадида ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Пашинян истеъфога чиқишини, аммо сайловгача Бош вазир вазифасини бажаришини эълон қилганди.
Арманистон Конституциясининг 149-моддасига кўра, ҳукумат раҳбари истеъфога чиққанидан кейин икки ҳафта ичида мамлакат Бош вазири кетма-кет икки марта сайланмаса, парламент тарқатиб юборилади.
Парламентда овоз беришнинг иккинчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади. Агар қонун чиқарувчи орган тарқатиб юборилса, Президент Армен Саркисян парламент сайловида овоз бериш кунини белгилайди.
Аввалроқ, 3 май куни мамлакат Бош прокуратураси Президент Армен Саркисянга нисбатан жиноий иш қўзғатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь