Парранда гриппининг белгилари қандай бўлади? 

Саломатлик

image

Россия пойтахти Москвадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Илья Акинфеев одамда янги парранда гриппи аломатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, парранда гриппини юқтирган одамда кучли интоксикация, кўкрак қафаси оғриғи, қуруқ йўтал ва ҳароратнинг +39-40°С даражагача кўтарилиши ҳолатлари кузатилади. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, фақатгина аниқ ташхис қўйиш орқали беморнинг гриппнинг қайси турига чалинганини аниқлаш мумкин бўлади. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 20 февраль куни Россиянинг жанубидаги паррандачилик фермасининг еттита ходимида илк бор янги турдаги парранда гриппи аниқлангани ҳақида хабар берилганди. 

Кейинчалик, беморларнинг барчаси соғайиб кетгани маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

парранда гриппи

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг