Россияда парранда гриппи юқтирган одамларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
22 Февраль 2021
4233Аввалроқ, Россиянинг жанубидаги паррандачилик фермасининг еттита ходимида илк бор янги турдаги парранда гриппи аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Айни пайтда паррандачилик фермасининг парранда гриппи билан касалланган ходимлари ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Астрахан вилояти ҳокими маъмурияти матбуот хизмати хабар берган.
Маъмуриятнинг аниқлик киритишича, касаллик пайтида улар томоқ оғриғидан қийналган ва амбулатор даволанишда бўлган.
Ҳозирга қадар барча касаллар соғайиб кетган.
"Уларнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ", дейилган матбуот хизмати хабарида.
LiveБарчаси