Париждаги Олимпиаданинг очилиш маросими бекор қилиниши мумкин
Спорт
−
29 Март
9827Франциянинг Ички хавфсизлик бош бошқармаси (DGSI, ички разведка) мамлакатда терактлар содир этилиши эҳтимолидан хавотирда. Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин кеча, 28 март куни хавфсизлик хизмати вакиллари билан Париждаги Олимпиаданинг очилиш маросимини муҳокама қилиш учун учрашиши керак эди. Бу ҳақда “Europe 1” радиоси хабар берди.
Айтилишича, Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”да яқинда содир бўлган теракт фонида Францияда террорчилик хавфи "жуда юқори". Аксилтеррор хизмати вазирга таҳдид ҳолати ҳақида маълумот бериши керак эди. DGSI эса Францияга ҳарбий қуроллар ёки автомашиналар ёрдамида амалга оширилган оммавий терроризмнинг қайтишидан хавфсирайди. Хизмат Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими куни бутун дунё камералари олдида келишилган ҳужум сценарийсидан иложи борича қочишни истайди.
"Биз Б режасига ўтишимиз керак", дейди радионинг разведка хизматидаги манбаси маросимни бекор қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, очилиш маросимининг Сенада дарё парадини ўтказишни ўз ичига олган мавжуд формати "бу ҳолатда қолиб кетиш учун жуда кўп хавф туғдиради".
Маълумот учун, Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинлар давомида хавфсизликни таъминлаш учун 20 минггача ҳарбий хизматчилардан фойдаланиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олган "Крокус Сити Ҳолл"даги терактдан сўнг, Францияда террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси жорий этилганди. Москва яқинидаги теракт оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 360 нафари яраланди, яна 143 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев терактни Украина уюштирганини даъво қилмоқда. Украина расмийлари воқеага алоқадорлигини рад этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь