Францияда террор таҳдидининг энг юқори даражаси жорий этилди
Олам
−
25 Март
6458Москвада содир бўлган теракт фонида Франция террорчилик ҳужумлари хавфининг энг юқори даражасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Габриэль Атталь X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Франция Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида мамлакат Мудофаа ва миллий хавфсизлик кенгашини чақирган.
Атталь учрашувга сабаб сифатида 22 март куни Москва яқинидаги Красногорск шаҳридаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган терактни келтирган.
“Даъво ва таҳдидларини инобатга олиб, биз Вижипират (террористик таҳдидлар бўйича миллий огоҳлантириш тизими – Таҳр.) даражасини энг юқори даражага – “ҳужумга ўта шайлик”га кўтаришга қарор қилдик”, дейди Атталь.
Вижипират бешта террор огоҳлантириш даражасини ўз ичига олади. Энг юқори даража мамлакатда бир қатор террорчилик ҳаракатларини, шу жумладан “ноанъанавий” усулларни қўллаш хавфини англатади.
Ушбу таҳдид даражаси жорий этилганда, ҳокимият тегишли идораларга эҳтимолий террорчилик ҳужумларининг олдини олиш учун жамият ҳаётига зарар етказадиган чораларни қўллашга рухсат беради.
“Politico” нашрининг ёзишича, эҳтимолий терактлар хавфи туфайли Макрон 26 июль куни Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида томошабинлар сонини камайтиришга буйруқ берган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида "Пикник" гуруҳининг чиқиши олдидан теракт содир бўлди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, ўт очган ва катта ёнғин юзага келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь