Париж Олимпиадасида 800 та қалбаки медални сотишга уринган шахс ушланди
Спорт
−
08 Август
4122Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида Париж Олимпиадасининг рамзи туширилган қалбаки медалларни сотаётган бразилиялик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 23 июль куни Олимпиада ўйинлари очилишидан бир неча кун олдин Бразилиядан келган 39 ёшли гумонланувчи Парижнинг 12-округидаги кўчада жиноят устида ушланган. Қўлга олиш вақтида ҳуқуқбузарнинг ёнидан 11 та қалбаки медаль, 500 евролик сохта банкнота топилган.
Терговчилар унинг ижарага олинган квартирасини кўздан кечириш чоғида 198 дона шнурли тўлиқ медаль, 666 дона шнурсиз тўлиқ бўлмаган медаль, 655 та заргарлик буюмлари ва “Париж 2024” эмблемаси туширилган 727 дона кордон топилган. Шунингдек, 1340 евро нақд пул топилган.
Аввалроқ, Парижда Олимпиада ўйинларига қалбаки чипталар сотиш бўйича олтита иш очилган эди. Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли фирибгарлик айби билан полицияга мурожаат қилган. Жумладан, 19 ёшли қиз қалбаки веб-сайтдан топиб олган қалбаки QR-кодли чипталар учун 870 евро тўлаган.
Олимпия қишлоғида яшовчи спортчилар ва мураббийлар ҳам шахсий буюмлари йўқолганлиги ҳақидаги аризалар билан полиция бўлимига келган. Мисол учун, япониялик регбичи заргарлик буюмларини йўқотиб қўйди ва унинг квартирасида сақланаётган 3 минг еврони йўқотди. Мажбурий кириш белгилари топилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ҳукумати 40 та давлат билан ҳамкорликда Париждаги Олимпиада ўйинлари хавфсизлигини таъминлаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси