Париж-2024: 11 кундан сўнг Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Спорт

image

Франция пойтахти мезбонлик қилаётган Олимпиада ўйинларининг 11-куни тугаб, 12-куни бошланди. Ҳозирга қадар 1 та олтин 2 та бронза медалига эга чиққан Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 38-ўринни банд этиб турибди. 

Ўзбекистондан ташқари яна 41 та делегация Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритишни уддалади. Иккинчи олтин медалнинг ўзиёқ ҳозирги вақтда Ўзбекистон жамоасини умумий ҳисобда 17 поғонагача юқорига кўтариши мумкин, бироқ бугунги кун дастурда ўзбекистонлик спортчиларнинг олтин медалга эга чиқиш имконияти жуда паст.

Ҳозирда медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон жамоаси барча Марказий Осиё мамлакатларини ортда қолдирмоқда. Қўшни мамлакатлардан фақат Қозоғистон Ўзбекистондан кўра яхшироқ натижа қайд этган. Қозоғистонлик спортчилар ҳозиргача Олимпиадада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгаллаган.

Бу борада рейтингда жами 86 та медаль тўплашни уддалаган АҚШ делегацияси пешқадам бўлиб турибди. Океанорти вакилларининг энг яқин таъқибчиси хитойлик спортчилар ҳисобланади. Чин юрти вакиллари ҳозирча 59 та медаль жамғаришни уддалади, бироқ 1 ва 2-ўрин ўртасидаги олтин медаллар сони бўйича фарқ атиги 2 тани ташкил этади. Кучли учликка 35 та медаль билан Австралия якун ясаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made