Пандемия қўрқуви. Елизавета II 33 йил ичида илк бор Рождествони Виндзор қалъасида нишонлайди
Олам
−
25 Декабрь 2020
3688Қиролича Елизавета II 33 йил ичида биринчи марта Рождество байрамини коронавирус пандемияси сабабли чекловлар кучайтирилгани муносабати билан Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп ва бутун оиладан ташқари, алоҳида нишонламоқда.
Букингем саройида аввалроқ айтилганидек, қиролича Елизавета II ва Эдинбург герцоги мутахассисларнинг маслаҳатига амал қилиб, бу йил Рождествони Виндзор қалъасидаги қулай муҳитда нишонлашга қарор қилган.
Бунгача монарх Рождество таътилини Англиянинг шарқида жойлашган Норфолкдаги Сандрингем мулкида ўтказган. Бир неча ўнлаб одамлар қуршовида бўлган Британия монархи Англияда қатъий чеклов чоралари қўлланилиши ҳақида эълон қилинганидан кейин 2 ноябрдан бери ўз мамлакатидаги қароргоҳда бўлиб турибди. Жорий йил 20 ноябрда Елизавета II ва Эдинбург герцоги Лондондан 40 км ғарбда жойлашган ушбу қасрда тўйларининг 73 йиллигини нишонлади.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.
LiveБарчаси