“Пахтакор” юлдузли таркибга эга Саудия клуби билан тўқнашадиган бўлди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 1/16 финал босқичида “Ал-Ҳилол”га қарши майдонга тушади. 

Кеча, 18 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири гуруҳ босқичида якуний тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби меҳмонда БААнинг “Ал-Васл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида етакчига айланди. 

Шу тариқа, 1-ўринни олган “Ал-Ҳилол” 8-ўринни банд этган “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Шунингдек, “Ал-Райян” - “Ал-Аҳли”, “Истиқлол” - “Ал-Наср”, “Ал-Васл” учрашувлари 1/16 финал босқичидан ўрин олган.

Мазкур босқич ўйинлари 3-4 март кунлари бўлиб ўтади. “Пахтакор” илк ўйинни мезбон сифатида ўтказади. Жавоб ўйинлари 10-11 март кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ал-Ҳилол Осиё Чемпионлар лигаси Элит 1/16 финал босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг