“Пахтакор” “суянган тоғи”нинг лавозимидан кетиши клуб зарарига ишлаши мумкин

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олди.

5 январь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазир Абдулла Арипов билан Чилонзор туманига ташрифи давомида “Пахтакор” академиясига ҳам кириб ўтганди. Ташриф чоғида Ортиқхўжаев масъулларга Қибрай туманидаги спорт базада, 100 кишилик янги ётоқхона, 5 та янги майдон ва ташландиқ ҳолатдаги манежни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тайёрлаш топшириғини берганди. 

Ортиқхўжаев лавозимини тарк этгач, академия тақдири нима бўлиши номаълум бўлиб қолмоқда. Кўпгина “Пахтакор” клуби ишқибозлари эса Ортиқхўжаевни клуб ҳомийлигидан кетмаслигини истаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made